Линклар

G7 Россияни Украинадаги вазиятни беқарорлаштиришда давом этишдан огоҳлантирди


G7 лидерларнинг Ҳаагадаги мажлисидан лавҳа, 2014 йилнинг 24 марти.

G7 лидерларнинг Ҳаагадаги мажлисидан лавҳа, 2014 йилнинг 24 марти.

Қрим ва Украинадаги воқеаларни кеча Ҳаагада муҳокама қилган “Катта еттилик” лидерлари Россиянинг Қримдаги хатти-ҳаракатларини кескин қоралаб, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини дастаклашларини яна бир бор тасдиқладилар.

“Катта еттилик” лидерлари баёнотида улар Украина конституциясига зид равишда ўтказилган Қримдаги ноқонуний референдумни қоралашлари таъкидланган.

“Биз Россиянинг халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни бузган ҳолда Қримни аннексия қилиш бўйича ноқонуний уринишларини кескин қоралаймиз”, дейилади мазкур баёнотда.

АҚШ, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония ва Британияни ўз ичига олган “Катта еттилик” Россия хатти-ҳаракатлари жиддий оқибатларга олиб келишидан ва бу мамлакатга нисбатан жорий этилмиш санкциялар янада кучайтирилишидан огоҳлантирганлар.

Аввалроқ “Катта еттилик” аъзолари шу йилнинг июнь ойида Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилиши керак бўлган “Катта саккизлик” саммитига боришдан бош тортганди. Мазкур анжуманни Россиясиз - “Катта еттилик” форматида Брюсселда ўтказишга қарор қилинган.
XS
SM
MD
LG