Линклар

logo-print

Тошкент Украинадаги вазият ва Қрим масаласи юзасидан ўз позициясини очиқлади


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Украинадаги вазият ва Қрим масаласи юзасидан расмий Тошкент позициясини акс эттирган баёнот тарқатди.

Дипломатик назокат билан битилган ва 24 март оқшомида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида ёйинланган мазкур баёнотда “Ўзбекистон Республикасининг БМТ Низоми асосий тамойиллари ва халқаро ҳуқуқий меъёрлардан келиб чиққан ҳолда “юзага келадиган халқаро баҳсларни тинч воситалар билан ҳал этиш, халқаро муносабатларда ҳар қандай давлатнинг ҳудудий дахлсизлигига ёхуд сиёсий мустақиллигига қарши куч билан таҳдид қилиш ёки уни қўллашдан тийилиш” борасидаги позицияси қатъий ва ўзгармасдир”, дейилади.

Бундан Тошкентнинг йўқ деганда Россия томонидан Қримнинг аннексия қилинишини ёқламагани англашилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шу йилнинг 16 март куни Қримда ўтказилган референдум натижаларига нисбатан очиқ муносабат билдирилмаган.

Айни пайтда ўзбек дипломатлари юзага келган муаммоларни “ўзаро мақбул муросали ҳал этиш чорасини топишнинг ягона тўғри йўли бевосита икки томонлама музокаралар олиб бориш” эканини урғулаганлар.
XS
SM
MD
LG