Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:11

OzodNazar: "Тошкент – Москва муносабатларида ижобий кутишларнинг чегарасига етиб бўлганмиз"


Сиёсатшунос Анвар Назиров
Сиёсатшунос Анвар Назиров
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 24 март куни кечқурун эълон қилган баёнотда “Ўзбекистоннинг Украинадаги воқеалар юзасидан “Жаҳон” ахборот агентлигининг 2014 йил 4 мартдаги баёнотида ифода этилган муносабати ўзгармасдан қолажаги” билдирилди.

Ҳужжатда Ўзбекистон “халқаро муносабатларда ҳар қандай давлатнинг ҳудудий дахлсизлигига ёҳуд сиёсий мустақиллигига қарши куч билан таҳдид қилиш ёки уни қўллашдан тийилиш” борасидаги позицияси қатъий ва ўзгармас” эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Баёнотда 16 март куни Қримда ўтказилган ва халқаро жамоатчилик тан олмаётган референдум ва унинг натижаларига муносабат билдириш у ёқда турсин, мазкур воқеа ҳатто тилга ҳам олинмади.

Қиёслаш учун: 18 март куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Астана Қримда ўтказилган референдумни мухтор республика аҳолисининг эркин иродаси изҳори деб билиши ҳамда мавжуд шарт-шароит қабатида Россия Федерацияси қарорига тушуниш билан муносабатда бўлиши билдирилган баёнот ёйинлаганди.
Россия қўшни мамлакатларни Ўзбекистонга қарши гиж-гижлаб келди.
Бу баёнотдан бир ҳафта муқаддам Астана Украинанинг яхлитлиги тарафдори эканлиги тўғрисида баёнот берган эди.

Ўтган ҳафта Қирғизистон ҳукумати ҳам Қримда Россияга қўшилиш бўйича ўтказилган баҳсли референдумнинг легитим эканини тан олганди.


OzodNazar эшиттириши тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назировдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотини дипломатик тилдан “ўзбек тилига таржима” қилиб беришни сўради.

Эшиттириш давомида Тошкентнинг бу баёнотидан сўнг Тошкент - Москва муносабатларининг Анвар Назиров OzodNazarидаги истиқболлари тўғрисида ҳам сўз бўлади.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:00 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG