Линклар

logo-print
Ёмон об-ҳаво шароити боис сешанба куни Малайзия самолёти қолдиқларини қидираётган халқаро қидирув гуруҳи ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Самолётда бўлган йўловчиларнинг Хитой пойтахтига йиғилган яқинлари эса Малайзия элчихонаси биноси олдида норозилик билдириб йиғилдилар ва элчихонадан самолёт тақдирига оид маълумот беришни талаб қилдилар.

Кеча Малайзия Бош вазири Нажиб Раззоқ сунъий йўлдошдан олинган янги маълумотлар икки ҳафта аввал радарлардан йўқолган Малайзия самолёти Ҳинд Океанининг жанубий қисмида қулагани ва бортидаги йўловчилардан ҳеч ким омон қолмаганини кўрсатмоқда, дея маълум қилди.

Малайзия ҳаво йўллари ширкати самолётнинг 239 йўловчиси яқинларига MH370 рейсидагиларнинг барчаси “ҳалок бўлгани ва ҳеч ким омон қолмагани”ни маълум қилди.

8 март куни Куала Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган пайтда радарлардан ғойиб бўлган Малайзия самолётини қидириш ишларида икки ҳафтадан бери бир неча давлат қатнашаётган эди.

Бош вазир Раззоқнинг айтишича, бедарак йўқолган самолётнинг тақдирига доир маълумотларни Британия ҳаво ҳалокатларини тергов қилиш бўлими тақдим этган.

Хитой ва Австралия қидирув самолётлари душанба куни Ҳинд Океани жанубида самолётнинг бўлаклари деб тахмин қилинган объектларни топган эди.
XS
SM
MD
LG