Линклар

АҚШ Карзай Қримнинг аннексия қилинишини қувватлаганидан таассуф билдирди


АҚШ раҳбарияти Афғонистон президенти Хамид Карзайнинг Қримни Россия томонидан аннексия қилинганини қувватлаганидан таассуф билдирди.

Душанба куни Пентагонда чиқиш қилган контр-адмирал Жон Кирби кейинги ойда бўладиган сайловдан сўнг президентликдан кетишга ҳозирлик кўраётган Карзайнинг бу баёнотини яриморолдаги айни вазиятда "ёрдам бермаслиги аниқ", деб танқид қилди.

Куни кеча Қрим масаласида сўзлаган Хамид Карзай яриморолда ўтказилган референдум натижасини тан олиб, "ўз келажаги ҳақида қарор бериш Қрим ороли халқи ихтиёридадир", деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG