Линклар

logo-print

Гулнора Каримова TeliaSonera ширкатидан 350 миллион доллар пора олганликда гумон қилмоқда


Швеция бош прокуратураси Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани TeliaSonera телеком компаниясидан 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора олганликда гумон қилмоқда.

Душанба куни Стокҳолмда ўтказилган матбуот анжуманида Швеция Бош прокуратурасининг коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Гуннар Стетлер TeliaSonera ширкати устидан бораётган терговда гумонланаётганлар рўйхатини кенгайтириш тўғрисида судга билдиришнома топширилганини баён қилди.

- Гулнора Каримова биз тергов қилаётган порахўрликка алоқадорлигини кўрсатувчи етарли далиллар бор, деди швед терговчиси.

Швеция терговчилари TeliaSonera ширкати катта миқдордаги порани Ўзбекистон бозорига кириш ва у ердаги шўъбаси Ucell мобил оператори фаолияти учун тегишли лицензияларни қўлга киритиш эвазига берган, дея гумон қилмоқда. TeliaSonera ва Гулнора Каримова билан боғлиқ жиноят ишлари Швеция ва Швейцариядан ташқари Франция, Ҳолландия, Латвия ва АҚШд ҳам тергов қилинмоқда.

Шу ой бошроғида Ҳолландия бош прокуратураси Россия ва Норвегияга қарашли Ўзбекистондаги Beeline мобил оператори эгаси Vimpelcom ширкати устидан тергов бошлади. Ҳолландия терговчилари бош қароргоҳи Асмтердамда жойлашган Vimpelcom билан бирга TeliaSonera-ни ҳам тергов қилмоқда.

Ҳолландлар билан параллел тарзда АҚШ Адлия вазирлиги ва Қимматбаҳо қоғозлар ва биржа операциялари бўйича комиссияси ҳам Vimpelcom, TeliaSonera ҳамда Россиянинг МТС ширкати устидан тафтиш бошлади.
XS
SM
MD
LG