Линклар

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Қрим яриморолида Россия ҳарбийлари сони ортиб бораётганидан хавотир билдирди.

Сешанба куни Брюсселда сўзлаган НАТО раҳбари ўз ташкилотининг аъзо давлатларга зарур барча кўринишдаги ёрдамни кўрсатишга тайёр турганини айтиб ва Киев раҳбариятига ёрдам таклиф қилди.

Ҳаагада ўтган йиғилишда АҚШ ҳукумати Россияни 1994 йилда Будапештда имзоланган меморандумни имзолаш орқали ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятни бузганликда айблади.

Сешанба куни бу шаҳарда ўтган Ядровий хавфсизлик масалаларига оид саммитда иштирок этган дунё етакчилари қўшма баёнотида Россиянинг Қримдаги ҳаракатлари "глобал хавфсизлик асосларига дахл қилиши ва Европа тинчлиги ҳамда хавфсизлигига таҳдид солиши" таъкидланди.

"Катта еттилик" етакчилари Қримни қўшиб олиши ортидан Украинадаги вазиятни беқарорлаштиришда давом этса, Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG