Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевлар бугун Ҳаагадаги АҚШ элчихонасида учрашув ўтказди.

Икки президентнинг қандай масалаларни муҳокама қилгани очиқланмади.

Қозоғистон Россиянинг яқин иттифоқчиси ва Москва етакчилигидаги Божхоналар иттифоқи аъзосидир. Аммо, бу давлат ҳукумати Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши масаласига бироз мавҳумроқ муносабат билдирди.

Маълумки, Қозоғистоннинг Россияга туташ шимолий минтақаларида рус тилида сўзлашувчи аҳоли кўпчиликни ташкил қилади.

Икки давлат раҳбари Украинадаги воқеалар ортидан 11 март куни телефон орқали мулоқот қилган, бундан бир кун муқаддам эса Назарбоев Москвага сафарини қолдирган эди.

Ҳозир бу етакчилар Нидерландияда Ядровий хавфсизлик масалаларига бағишланган саммитда иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG