Линклар

logo-print

Украина парламенти мудофаа вазири Игорь Тенюхнинг истъефосини қабул қилди


Украина қонунчилари Мудофаа вазири Игорь Тенюхнинг итеъфосини қабул қилди ва унинг ўрнига кўрсатилган генерал Михайло Ковал номзодини маъқуллади.

Олий Раданинг 450 депутатидан 228 нафари бу алмашинувини маъқуллади. Тенюх Россия қўшинларининг Қримни эгаллаб олиши жараёнида ошиғич ҳамда етарли чора кўролмагани хусусидаги танқидлар ортидан сешанба куни истеъфога чиқишини маълум қилди.

Кун аввалида Украина қонунчилари Тенюхнинг истеъфо ҳақидаги сўровини рад қилган эди. Аммо, президент Турчинов Тенюх ўрнига Ковалнинг тайинланиши ҳақидаги сўровномани киритди.

Душанба куни Украина президенти эндиликда мудофаа вазирлигига Украина ҳарбийларини Қрим яриморолидан олиб чиқиш ҳақида топшириқ берган.
XS
SM
MD
LG