Линклар

Ucell уяли алоқа оператори 4 апрелдан бошлаб олтита тариф режаларида белгиланган кундалик абонент тўлови бир центга қимматлашини билдирди.

Ширкат веб сайтида маълум қилинишича, 4 апрелдан бошлаб “Эркин суҳбат”, “Оддий”, “ГАП”, “Янада кўп суҳбат”, “Онлайн” ҳамда “Осон ҳисоб” тарифларининг кундалик абонент тўлови 4 центни ташкил этади.

Ушбу тариф режаларида абонент тўлови 2013 йилнинг январида 2 центдан 3 центга оширилган эди.

Ўзбекистон президенти мамлакат конституцияси эълон қилинган кун муносабати билан 6 декабрь куни қилган чиқишида ҳозир мамлакатда 19 миллион одам уяли алоқа хизматидан фойдаланаётгани, ҳар бир оилага ўртача учтадан қўл телефони тўғри келишини айтган эди.

Ҳозир Ўзбекистонда тўртта уяли алоқа оператори фаолият юритмоқда. Beeline ва Ucell операторлари GSM стандартида, Perfectum Mobile ва Uzbekistan Mobile операторлари SDMA стандартида хизмат кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG