Линклар

АҚШ президенти Барак Обама чоршанба куни Европа Иттифоқи расмийлари ҳамда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашиш учун Брюсселга ташриф буюради.

Президент Қрим бўхрони фонида АҚШ ва ЕИ ўртасидаги алоқаларни яхшилаш ва савдо-сотиқ сўзлашувларини тезлаштириш бўйича чиқиш қилиши кутилмоқда.

Сешанба куни Кремлнинг Қримдаги ҳаракатларига баҳо берган берган Обама Россия бу ҳаракатлари “қудратидан эмас, балки заифлигидан” амалга ошираётганини билдирди.

Ҳаага шаҳрида ядровий хавфсизлик масалаларига оид саммитда иштирок этган Барак Обама АҚШ ва унинг иттифоқдошлари ортга чекимласлиги ва Кремлга нисбатан янги санкцияларни жорий этишга тайёрлигини таъкидлади.

Шунингдек, АҚШ президенти Россия ҳукумати Украина шарқий чегараси яқинида ҳарбий кучларни тўплаганидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG