Линклар

logo-print

Толибон Кобулда сайлов комиссияси биносига ҳужум қилди, тўрт киши ҳалок бўлди


Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги сайлов комиссияси биносига уюштирилган жангарилар ҳужумида камида тўрт киши ҳалок бўлди.

Полиция маълумотига кўра, сешанба куни рўй берган ҳужум икки нафар ҳудкуш портлаши билан бошланган. Портлашлар беш нафар қуролланган жангари учун бино ичига киришга йўл очиб берган.

Бино полиция тарафидан ўраб олинганидан сўнг отишма узоқ вақтга чўзилгани айтилмоқда.

Ҳужум натижасида икки нафар полициячи, маҳаллий сиёсатчи ва сайлов қўмитаси ходими ҳалок бўлди.

Жангарилар ҳужуми Афғонистон президентлигига асосий номзодлардан бири ҳисобланмиш Ашраф Ғаний уйи яқинида рўй берди. Бироқ воқеа пайтида Ғаний уйида бўлмагани айтилмоқда.

Ҳужум учун масъулиятни 5 апрель куни ўтиши режалаштирилган президент сайловларини бузишни мақсад этган Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Кунар вилоятида рўй берган яна бир ҳужумда Кобул банки шўъбасининг уч нафар қўриқчиси ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG