Линклар

logo-print

Қирғизистон: Бош вазир вазифасини бажарувчи истеъфога чиқди


Жантўрў Сатибалдиев

Жантўрў Сатибалдиев

Қирғизистонда Бош вазир вазифасини бажарувчи Жантўрў Сатибалдиев сешанба куни истеъфога чиқиши ҳақида ариза ёзди.

Янги ҳукумат шакллангунча Бош вазир вазифасини унинг ўринбосари Жўмарт Ўтўрбаев бажаради.

Сатибалдиев у етакчилик қилган ҳукумат “кўплаб стратегик режаларни” амалга оширолмагани учун Қирғизистон халқидан кечирим сўради.

Қирғизистоннинг 2012 йилда шаклланган ҳукумати 19 март куни парламентдаги кўпчилик коалициясининг парчаланиши туфайли истеъфога чиқарилган эди.

Сатибалдиевга қаршилар уни жиноят олами раҳбари Азиз Батукаевнинг қамоқдан озод этилиши ва мамлакатни тарк этишига йўл қўйилгани, Қумтор олтин кони атрофидаги муаммо ҳал қилинмагани ва қатор бошқа камчиликларда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG