Линклар

logo-print
Норвегия ҳукумати Россия билан режалаштирилган барча ҳарбий ҳамкорликни жорий йилнинг май ойи оҳиригача тўхтатиб туришга қарор қилди.

Бу ҳақда маълум қилган Мудофаа вазири Ине Эриксен Сёрейде ушбу қарор Украинадаги вазият туфайли қабул қилинганини билдирди.

Апрель ойида Россия Мудофаа вазири ва флот етакчиси Норверигияга ташриф буюриши режалаштирилган эди.

Шунингдек, май ойида Новергия Россия ва АҚШ билан биргаликда денгиз ҳарбий машқларида қатнашиши кутилаётган эди.

Мудофаа вазирига кўра, Норвегия май ойидан кейин Россия билан ҳамкорлик қилиш бўйича НАТОдаги иттифоқдошлари билан маслаҳатлашади.
XS
SM
MD
LG