Линклар

Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари, коммунал хизматларга пул ўтказишни йўлга қўйган ягона монопол ширкат UZPAYNET 25 мартдан бошлаб аҳолидан айрим тўловларни қабул қилишни қайта бошлаганини эълон қилди.

Ширкат матбуот ҳизматига кўра, “Ўзбектелеком” телефон ҳизмати, UZONLINE Интернет ҳизмати ҳамда Biznesni Rivojlantirish Markazi ширкати телефон ҳизматилари учун тўловлар қабул қилинаётганини билдирди.

Ўтган ҳафта UZPAYNET 19 мартдан буён мижозлардан 6 фоизли комиссия пули олинмаслигини эълон қилган ва тўлов тартиби ўзгаргани учун вақтинча фаолиятини тўхтатиб туришини маълум қилганди.

Шу пайтгача ширкат Ўзбекистонда Beeline, Perfectum Mobile, UCell, UzMobile каби мобил алоқа операторлари, Sharq Telekom, Uzonline, Skyline каби Интернет провайдерлари, UZDIGITAL TV, Stars TV каби хусусий телевидениелар учун тўловларни амалга оширишда мижозлардан олти фоизлик комиссия олар эди.

UZPAYNET вакилига кўра, эндиликда комиссия абонентлардан эмас, балки хизмат кўрсатувчи компаниялардан олинади.

Ўзбекистонда онлайн тўловларни амалга оширувчи UZPAYNET тизимини Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага яқин бўлган шахслар назорат қилиб келгани ишонилади.

Озодлик эга бўлган ҳужжатларга кўра, UZPAYNET Гиброалтарда рўйҳатга олинган “Takilant Ltd” ширкатига қарашли. Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага яқин бўлган Гаянэ Авкян номига очилган “Takilant Ltd” Европада пул ювиш жинояти бўйича очилган иш марказида бўлган.
XS
SM
MD
LG