Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:29

Россия Федерация Кенгаши Ўзбекистоннинг Эркин савдо ҳудудига қўшилишини маъқуллади


Россия парламентининг юқори палатаси ҳисобланган Федерация Кенгаши 26 март куни МДҲнинг эркин савдо ҳудудига Ўзбекистонни ҳам қўшиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилди.

Мазкур протокол ўтган йил май ойида МДҲ ҳукумат раҳбарларининг Минскдаги учрашувида имзоланган эди.

МДҲ эркин савдо ҳудуди 2011 йилда 8 давлат орасида тузилган. Унга Россия, Украина, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, Молдова ва Қирғизистон аъзо бўлган.

МДҲнинг эркин савдо ҳудудида келажакда айрим маҳсулотларнинг экспорт ва импортига қўйилган чекловлар ҳамда божхона солиқлари бекор қилиниши назарда тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG