Линклар

logo-print
Америкалик таниқли актриса Гвинет Пэлтроу ва Coldplay британ рок-гуруҳи солисти Крис Мартин биргаликдаги тўққиз йиллик турмуши ортидан ажрашишга қарор қилганлар.

Пэлтроу ва Мартин 2003 йилда турмуш қуришган. Жуфтлик ўтган йили Лондондан Лос Анжелесга кўчиб ўтишганди.

Уларнинг тўққиз ёшли қизи ва етти йшли ўғли бор. 41 ёшли Гвинет Пэлтроу Ҳолливуднинг энг кўзга кўринган юлдузларидан биридир.

Британиялик 37 ёшли рок қўшиқчи Крис Мартин ўзининг Coldplay гуруҳи билан бирга олтинчи албоми устида иш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG