Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:17

Тошкентда Жанубий Кореянинг Инҳ университети филиали очилади


Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг Инҳ университети филиали очилади. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бу ҳақдаги қарорни 26 март куни имзолаган.

Компютер инжиниринг соҳаси бўйича мутахассисларни етиштирувчи университетда ўқиш инглиз тилида бўлади. Мазкур ўқув юртига талабаларни қабул қилиш шу йилнинг октябр ойидан бошланиши кўзда тутилмоқда.

Жанубий Кореядаги Инх университети 1954 йилда очилган ва ушбу мамлакатдаги энг яҳши бешта олийгоҳнинг бири ҳисобланади.

Ҳозир Ўзбекистонда олтита хорижий университетларнинг филиаллари фаолият қилмоқда.
XS
SM
MD
LG