Линклар

logo-print
Россия Украинанинг Қримини аннексия қилиб олганидан бери шу мавзудаги хабарларимизга тингловчиларимиздан, айниқса, Россияда ишлаб юрган ўзбекистонликлардан келаётган шарҳларнинг бир қисмида россияпарастлик руҳи яққол сезилмоқда.

Боз устига, Ўзбекистон” радиоканали “Янги жамият” студиясининг Сиёсий, ҳуқуқий ва маърифий эшиттиришлар бўлими собиқ мудири Назрулло Охунжонов куни кеча OzodNazar саволларига жавоб берар экан, айнан мана бундай деди: “...Худо кўрсатмасин, агар ҳозир индамаса, Россия паспорт берамиз деяпти, ўзбекистонликларнинг 98 % и ўшаққа ўтиб кетади фуқаролигини олиб”.
Мустақиллик ҳам қорин, ҳам қадр деганидир. Мустақил Ўзбекистонда на униси бор, на буниси.

Ўзбекистон радиосининг эндиликда собиқ муҳаррири бу фикрини мамлакатда ҳукм сураётган режимнинг қаттиқлиги билан изоҳлади.

Россияда ишлаб юрган тингловчиларимиз эса, ўзларининг россияпарастлигини бу мамлакатда (Россияда) пул топиш имкониятларининг кенгроқ эканлиги билан изоҳламоқда.

Сарлавҳага чиқарилган савол шу фикрлар маҳсулики, уни инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Толиб Ёқубовга бердик.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG