Линклар

Россиялик сенатор Таганка театрини "аҳлоқсизликни тарғиб этиш"да айблади


Россия Федерация Кенгаши аъзоси Олег Пантелеев Москванинг Таганка театрини "аҳлоқсизлик"ни тарғиб этаётганликда айблади.

Бугун Кенгаш йиғинида сўз олган Пантелеев Таганка театрида 15 март куни ўтказилган “Майдон” фестивали ҳамда “Шереметьево-3” спектаклини мисол сифатида келтирди.

- Бу спектакл Россия хавфсизлик ходимларини масхара қилишдан бошқа нарса эмас, -деди россиялик сенатор.

23 апрел куни Таганка театри таниқли россиялик рок ашуллачи Юрий Шевчукнинг коцерти билан юбилейини нишонлашни режаламоқда.

9 май куни эса ушбу театрда “Уруш ҳақидаги туш” спектакли қўйилади. Ушбу спектакл уруш фахрийларига нисбатан ҳақорат, эканини айтар экан Пантелеев, Федерация Кенгаши аъзолари ва Маданият вазирлиги раҳбариятини бундай аҳлоқсизликка чек қўйишга чақирди.
XS
SM
MD
LG