Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:28

Москва изоляторида ҳомиладор ва кекса ўзбек аёллари сақланмоқда


Москвадаги "Хориж фуқароларини сақлаш марказ"ларидан бирининг ички кўриниши
Москвадаги "Хориж фуқароларини сақлаш марказ"ларидан бирининг ички кўриниши

Москванинг Северний округи "Хориж фуқароларини сақлаш маркази"да ойлаб ётган ўзбекистонлик аёллар шароит ёмонлигидан арз қилмоқда. Озодликка маълум бўлишича, депортация қилинишини кутаётганлар орасида ҳомиладор ва ёши улуғ аёллар бор.

Москванинг Северний округи "Хориж фуқароларини сақлаш маркази"да ойлаб ётган ўзбекистонлик аёллар шароит ёмонлигидан арз қилмоқда. Озодликка маълум бўлишича, депортация қилинишини кутаётганлар орасида ҳомиладор ва ёши улуғ аёллар бор.


Озодлик Северний округидаги "Марказ"ида сақланаётган бир гуруҳ аёллар билан телефон орқали суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

Исми сир қолишини сўраган аёллардан бири "Марказ"да кекса ва ҳатто ҳомиладор аёллар ҳам борлиги тўғрисида айтиб берди.

Озодлик саволларига жавоб берган яна бир ўзбекистонлик "Марказ"нинг қамоқ шароитида 5 ойдан бери сақланмоқда. У Ўзбекистон элчихонасидан 5 ойдан бери жавоб хати кутаётганини, "Марказ"дагилар аҳволидан элчихона ходимлари бирор марта ҳам хабар олмаганини маълум қилди.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Яна бир ўзбекистонлик суҳбатдошимиз изолятор маъмурлари унга “билет ҳақи ўрнига 15 кун қамоқда ўтириб беришини” билдиришган.

Маҳбусалар орасида ёши улуғи камерада ётган 12 нафар аёлдан олти нафари ўзбекистонлик эканини гапиради.

Бу масала юзасидан Ўзбекистон элчихонасига қилган қўнғироқларимиз жавобсиз қолди.

“Ёрдам” Инсон ҳақлари ташкилоти директори Баҳром Ҳамроевнинг фикрича, Северний округидаги "Марказ" унинг маъмурлари учун қўшимча даромад манбаига айланган.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:22 0:00
Бевосита линк

Бугунга келиб Россиянинг 24 минтақасида Федерал миграция хизматининг "Хориж фуқароларини сақлаш марказ"лари ишга туширилган. Россия ФМС бошқармаси тарқатган маълумотга биноан, бундай махсус приёмниклар яқин келажакда яна 22 минтақада очилади.

Москвадан депортация қилинаётган меҳнат муҳожирлари сони камайгани йўқ.
XS
SM
MD
LG