Линклар

Брюсселда АҚШ-Европа Иттифоқи саммити доирасида ўтказилган матбуот анжуманида Оқ уй раҳбари Барак Обама агар Россия Украинадаги вазиятни янада кескинлаштирадиган бўлса буни бадали оғир бўлиши ҳақида яна огоҳлантирди.

Жаноб Обама бу борада Қўшма Штатлар ва ЕИ якдил эканини таъкидлади.

-Россия яккаланиб қолди, - деди президент Обама.

Брюсселда АҚШ ва ЕИ раҳбарлари иштирок этган матбуот анжуманида Қўшма Штатлар ва ЕИ Россиянинг қабул қилиб бўлмас хатти-ҳаракатларига қарши бу мамлакат иқтисодини издан чиқариши мумкин жазо чораларини қўллаши мумкинлиги билдирилди.

Брюсселда сўз олган Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануел Баррозо: 21-асрда бирон қудратли давлат иккинчи бир давлатнинг бир парча ҳудудини босиб олишига тоқат қилиб бўлмайди, - деб таъкидлади Баррозо.

Чоршанба кечга яқин АҚШ президенти Барак Обама НАТО раҳбари Андерс Фог Расмуссен билан ҳам учрашади.
XS
SM
MD
LG