Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:34

Гулнора Каримова калтаклангани ҳақда ёзди


Хорижда яшовчи бир қатор журналистлар Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага оид экани ишониладиган мактубни олганлар.

Мактубда Каримова ўзининг уй қамоғида ўтиргани, кундалик таҳдидлар, камера остида кузатувлар ва полиция назорати остида қолганидан нолийди.

“Менга қаттиқ руҳий босим ўтказишмоқда. Мени калтаклашди. Қўлимдаги калтак изларини санашингиз мумкин”, деб ёзади мактуб муаллифи.

Каримова хонимга тегишли деб ишонилган қўлёзма билан бу мактуб БиБиСи мухбири Наталя Антелавага ҳам юборилган.

Антелава исроиллик мутахассис ёрдамида қўлёзманинг 75 фоиз Гулнора Каримовага оид эканини аниқлаган.

Аноним шахс йўллаган ва ўзини “адолатни тиклаш ҳаракатидаги шахс", дея таърифлаган кимсадан йўлланган хат ўтган ҳафта Озодлик таҳририятига ҳам келиб тушган эди.

“Ҳозирда мен қизим билан Бодомзордаги хусусий уйим деворлари орасида гаровда қолмоқдаман. Аввалига бизни бир-икки кунга овқатсиз қолдирдилар¸ кейин телевизорсиз; ташқи дунë билан алоқани бутунлай узишди”¸ дейилади Гулнора Каримовага нисбат берилган ва Озодликка етказилган мактубида жумладан.

Швеция бош прокуратураси Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани катта миқдорда пора олганликда гумон қилмоқда.

Швеция терговчиларининг Озодликка айтишича, мамлакатнинг TeliaSonera ширкати Гулнора Каримова назоратидаги фирмалар орқали унга пора берганини кўрсатувчи далиллар қўлга киритилган.
XS
SM
MD
LG