Линклар

Россия Интернет тармоғида Қримнинг Россияга қўшиб олинишига қарши фикр билдирган машҳур санъаткор Андрей Макаревични “Халқ артисти” унвонидан ва “Ватан олдидаги хизматлари учун” орденидан маҳрум қилиш талаби билан имзо йиғиш жараёни бошланди.

Ўзларини "Ватанпарвар" деб атаган мазкур жараён ташкилотчилари йиғилган имзолар талабнома билан бирга Россия президенти Владимир Путинга жўнатилишини айтмоқда.

Бундан аввалроқ Рус ПЕН-маркази, Ҳуқуқ ҳимояси кенгаши, бир қатор киночилар, олимлар, экологлар, рус рокининг юлдузлари Юрий Шевчук, Борис Гребеншиков, Вячеслав Бутусов ва Максим Леонидовлар ҳам Қримнинг Россияга қўшиб олинишига қарши фикр билдирган эдилар.
XS
SM
MD
LG