Линклар

logo-print

Покистон ҳукумати Толибон билан музокара ўтказди


Толибон вакили Мавлоно Сами ул Ҳақ (чапда) матбуот анжумани чоғида.

Толибон вакили Мавлоно Сами ул Ҳақ (чапда) матбуот анжумани чоғида.

Чорашанба куни Покистонда ҳукумат расмийлари Толибон лидерлари билан бевосита музокара ўтказди.

Музокара ўтказилган жой сир сақланмоқда. Толибон вакили Мавлоно Сами ул Ҳақнинг билдиришича, учрашув 7 соат давом этган. Музокараларнинг навбатдагни босқичи шу ҳафта охирида бўлиб ўтади.

Маълумотларга қараганда, томонлар гаровга олинганлар билан алмашиниш ва ўзаро отишмаларни тўхтатиш ҳақида музокара қилган.

Покистон ҳукумати ўтган йилдан бошлаб Толибон билан тинчлик битимига эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Сўнгги бир неча йилдан бери томонлар ўртасидаги зўравонликларда бир неча минг одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG