Линклар

logo-print
Ўзбекистондаги Beeline уяли алоқа опреатори 2014 йилнинг 15 апрелидан барча тариф режаларда Ўзбекистон бўйича чиқувчи барча қўнғироқларнинг бир дақиқаси нархи ярим центга оширилишини билдирди.

Маълумотда айтилишича, мазкур нарх ошиши “Статус” тарифига даҳл қилмайди.

Аввалроқ Ucell уяли алоқа оператори ҳам 4 апрелдан бошлаб кундалик абонент тўлови бир центга оширилганини билдирган.

Ширкат веб сайтида маълум қилинишича, 4 апрелдан бошлаб “Эркин суҳбат”, “Оддий”, “ГАП”, “Янада кўп суҳбат”, “Онлайн” ҳамда “Осон ҳисоб” тарифларининг кундалик абонент тўлови 4 центни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG