Линклар

"Қийноқларсиз ҳаёт" ташкилоти тузилди


Қароргоҳи Францияда жойлашган “Ўтюраклар клуби” нашри ҳисобланадиган “Жараён” сайтининг билдиришича, “Қийноқларсиз ҳаёт” деб номланган янги ташкилот фаолиятини бошламоқда.

Мазкур ташкилот Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан қийноқларга солинган ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган Тожибоевлар, Ортиқовлар ва Рўзиевлар оиласи томонидан ташкил қилинмоқда. Ташкилот “Ўтюраклар клуби” қошида фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон қийноқлар мунтазам қўлланадиган мамлакат деб эътироф этилади.

Халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен ҳам Ўзбекистонда даҳшатли қийноқлар қўлланилиши ҳақида кўп йиллардан бери гапириб келадилар. Бироқ Ўзбекистон ҳукумати қийноқлар мавжудлиги ҳақидаги айбловларни тан олмай келмоқда.
XS
SM
MD
LG