Линклар

Туркияда суд Твиттер ижтимоий тармоғидан тўсиқни олиб ташлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Туркия Бош вазири Режаб Эрдўғон Твиттер тармоғида ҳукуматдаги коррупцияга гувоҳлик берувчи телефон суҳбатлари ёзуви жойлаштирилгани муносабати билан "Твиттерни томири билан суғириб ташлаш" тўғрисида гапирганидан сўнг тармоқ беш кун олдин тўсиб қўйилган эди.

Ҳуқуқ фаоллари, суд-ҳуқуқ ходимлари ва мухолифат суддан бу тўсиқни олиб ташлашни талаб қилган.

Туркия президенти Абдулла Гул ҳам Твиттерга тўсиқ қўйилишига ўз норозилигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG