Линклар

Обама: Россия "қўпол куч ишлатиш" орқали мақсадга эриша олмайди


Барак Обама.

Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама Европага сафари доирасида қилган асосий нутқида Украинада “қўпол куч” қўллаётган Россияни танқид қилди ва Қўшма Штатлар билан Европа вақти келиб бу масалада ўз мақсадига эришади, дея ваъда қилди.

Обама Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари бутун жаҳон учун “синов дамларидир”, дея таъкидлади. АҚШ ва Европа Украинани назорат қилиш истаги йўқ, деган Обама, НАТО ҳам Россия билан можарога кириши ниятида эмас, дея баён қилди.

“Биз янги “Совуқ Уруш” даврига кираётганимиз йўқ”, дея қўшимча қилди АҚШ президенти.

Обама Россияни Қримдан сиқиб чиқаришнинг иложи йўқлигини эътироф этган ҳолда Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари бирдам бўлиб қолар экан “Россия халқи хавфсизлик, равнақ ҳамда ўзлари истаётган мавқега эриша олмасликларини тушуниб етади”, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG