Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:19

Ҳеч қандай ташвиқот бутун дунё нотўғри деб турган нарсанинг тўғри эканини исботлай олмайди


Брюсселда 26 март куни ўтган Европа Иттифоқи-АҚШ саммитида президент Барак Обама NATO Россиянинг Украинага нисбатан сиёсатига ҳарбий ҳаракатлар билан жавоб қайтармаслигини айтди ва “вақти келиб рус халқи куч билан барқарорликка эриша олмаслигини тушуниб етиши”га умид билдирди.

АҚШ президенти Барак Обама 26 март куни Брюсселда Европа хавфсизлиги масаласига оид сўзлаган асосий нутқида Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинишига баҳо берар экан “21-асрда Европа чегараси куч билан қайта чизилиши мумкин эмас”, деб билдирди.

Обама: Ҳеч қандай ташвиқот бутун дунё нотўғри деб турган нарсанинг тўғри эканини исботлаёлмайди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:45 0:00
Бевосита линк

“Совуқ уруш” ҳақида

Обама Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини “қўпол тарзда куч ишлатиш” сифатида баҳолади. Шунингдек, АҚШ президенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари жаҳон ҳамжамияти учун ҳам синов бўлганини таъкидлади.

АҚШ президенти ўз баёнотида “совуқ уруш” ғоясини рад этди. У Қўшма Штатлар ҳамда Европа Украинани назорат қилишдан манфаатдор эмаслигини ва Россия билан низолашишни истамаслигини айтди:

-Гап “совуқ уруш” ҳақида кетаётгани йўқ. Совет Иттифоқидан фарқли ўлароқ Россия ҳеч қандай давлатлар блокини ҳам, катта мафкурани ҳам бошқармайди. Қўшма Штатлар ва NATO Россия билан ҳар қандай конфликтга киришишга интилмайди, -деди Барак Обама.

Хавфсизлик ва Украинани назорат қилиш ҳақида


Обама Россияни Қримдан чиқаришнинг ҳеч қандай йўллари йўқлигини тан олган ҳолда: “Вақти келиб рус халқи қўпол куч ишлатиш орқали хавфсизликни ва фаровонликни таъминлай олмаслигини тушуниб етиши”га умид билдирди.

-Агар Россия ҳозирги сиёсатини давом эттираверса биз биргаликда унинг изоляцияси кучайтирилишига эришамиз. Россия иқтисодиётига ва унинг жаҳондаги позициясига таъсир кўрсатувчи санкциялар кенгайтирилади ва кучайтирилади, -деди Обама.

АҚШ президенти ўз нутқи давомида Украина халқи ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади ва бу ҳуқуқ бошқа давлатлар томонидан бузилиши керак эмаслигини айтди:

-АҚШ ҳам, Европа ҳам Украинани назорат қилишдан манфаатдор эмас, бунга шубҳа йўқ. Биз ҳеч қачон у ерга ҳеч қандай қўшинларимизни киритмаймиз. Бизнинг истагимиз Украина халқи ўз тақдирини ўзи белгилашидир, -деб билдирди Барак Обама.

Обама: Ғоялар танлови давом этмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:06 0:00

Айни пайтда Россиянинг Қримдаги ҳаракатлари Европа хавфсизлигига таҳдид сифатида ҳам кўрилмоқда. Бу мавзуга тўхаталар экан, Қўшма Штатлар президенти NATO учоқлари бугунги кунда Болтиқ осмонини назорат қилаётганини, Польшадаги NATO ҳозирлиги кучайтирилганини ва бу йўналишда янада кўпроқ ҳаракатлар бўлиши мумкинлигини айтди.

Обама фикрича, NATO га аъзо ҳар бир давлат сиёсий иродасини намоён этиб, “жаҳон хавфсизлиги ва тинчлигига хизмат қилувчи коллектив хавфсизликни кучайтириш ишига фаол тарзда ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим”.

Косово, Қрим ва ташвиқот ҳақида


Обама Қрим ва Косово ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик йўқлигини ўз нутқида таъкидлади:

- NATO Косовода аҳоли мунтазам тарзда кўп йиллар давомида ўлдириб келинганидан сўнг бу ишга аралашди. Косово Сербия таркибидан халқаро ҳуқуқ майдонидан ташқарида бўлмаган, БМТ ва қўшни давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилган референдум орқали ажралиб чиқди. Булардан ҳеч бири Қримда содир бўлгани йўқ, -деди Обама.

Ўз нутқида Обама Россиянинг Қримдаги ҳаракатларини оқлаш уринишлари ҳам самарасиз бўлишини таъкидлади:

-Россия Украина билан теран тарихий боғланишга эга эканининг ўзиёқ Россия Украина келажагини мажбурий тарзда белгилаб бера олишини англатмайди. Ҳеч қандай пропаганда бутун дунё нотўғри деб ҳисоблаётган нарсанинг тўғри эканини исботлаб бера олмайди, -деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG