Линклар

ХВЖ Украинага 14-18 миллиард АҚШ доллари тақдим қилиш тўғрисида қарор эълон қилди


Халқаро Валюта жамғармаси пайшанба куни Украинага 14 миллиарддан 18 миллиард АҚШ долларигача бўлган қутқарув пакетини тақдим қилиш қарорини эълон қилди.

ХВЖнинг Украинадаги миссияси раҳбари Николай Георгиев эълон қилган қарорга кўра, келаси икки йил давомида тақдим қилинадиган қўшимча кредитлар Украинага берилган қарзнинг умумий миқдорини 27 миллиард АҚШ долларига етказади.

ХВЖ баёнотида айтилишича, “Украина ҳукумати билан иқтисодий ислоҳотлар амалга ошириш бўйича келишувга эришилган”.

ХВЖ миссияси Укриандаги иқтисодий вазиятни баҳолаш мақсадида 4-25 март кунлари Киевга борди. Миссия хулосаларига кўра, Украина “кейинги ойлардаги иқтисодий ва сиёсий беқарорликдан кейин барқарорликни бироз тиклашга эришган” лекин унинг олдида ҳали ҳам “мушкул муаммолар” сақланиб қолмоқда.

Пайшанба куни эълон қилинган қарор апрел ойида ўтказилиши белгиланган ХВЖ Ижроия қўмитаси томонидан маъқулланиши керак.
XS
SM
MD
LG