Линклар

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги меҳмонхоналарни огоҳлантирди


Тошкентдаги Dedeman Silkroad меҳмонхонаси.

Тошкентдаги Dedeman Silkroad меҳмонхонаси.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги меҳмонхоналар маъмуриятларига хориж фуқароларини рўйхатга олиш тартиб-қоидалари тўғрисида тушунтириш берилди. CA-News агентлигининг ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, меҳмонхона бизнеси ходимлари, хусусан, миллий қонунчиликнгинг бу соҳага дахлдор норматив ҳужжатларга киритилган янгиликлар тўғрисида хабардор қилинган.

ИИВ ўтказган махсус семинар иштирокчилари хориж фуқароларини меҳмонхоналарда қабул қилишга доир тартибга қатъий амал қилиш ҳамда қоидаларни бузганлар жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирлган.

Меҳмонхона маъмурлари келаётган ҳар бир хориж фуқаросини кундалик равишда рўйхатга олиши, улар ҳақидаги тегишли маълумотларни Тошкент шаҳар ИИБ адрес-маълумот бюросига топшириши лозимлиги уқтирилган.

Шунингдек, ИИВ вакиллари туризм соҳаси ривожланишига тўсиқ ясаётган қоидаларни соддалаштириш мақсадида хориж инвесторлари ва сайёҳлари рўйхатга олишга қаратилган чоралар ишлаб чиқилаётганини билдиришган.
XS
SM
MD
LG