Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Шарқий Ҳамкорлик лойиҳасидаги собиқ иттифоқ мамлакатларига ёрдам кўрсатиш режасини эълон қилди


Европа Иттифоқи Комиссияси пайшанба куни Шарқий Ҳамкорлик лойиҳасига кирувчи мамлакатлар кейинги йилларда эришган ютуқлар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилди.

Ҳисоботда ЕИнинг олти шарқий қўшниси – Арманистон, Беларус, Грузия, Молдова, Озарбайжон ва Украина амалга оширган ислоҳотлар ҳамда ижобий ўзгаришалар тадбиқ қилиниши керак бўлган соҳалар баён қилинган.

Озодликнинг Брюсселдаги мухбирига кўра, ҳисоботда Европа Комиссияси яқин келажакда амалга ошириши керак бўлган қадамлар ҳамда ЕИнинг шарқий ва жанубий қўшниларига келаси етти йил давомида тақдим қилинадиган умумий қиймати 15,4 миллиард еврога тенг ёрдамни қандай тақсимлашга доир тартиб-қоидалар белгилаб берилган.

Февраль ойида ЕИ давлатлари шарқдаги олти қўшни мамлакатни рағбатлантиришга қаратилган “Европа Пакети” деб номланувчи лойиҳа фақатгина Ассоциацияга киришиш битимининг имзоланиши билан чекланиб қолмаслигига доир масалани муҳокама қилган эди.

Грузия билан Молдова ўтган йилнинг ноябрь ойида Вильнюсда ўтказилган ЕИ саммитида Ассоциацияга киришиш келишувини имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG