Линклар

logo-print

Тайланд сателлити Ҳинд Океанида Малайзия самолётига тегишли деб тахмин қилинаётган объекталрни кўрди


Тайландга қарашли сунъий йўлдошлардан бири Малайзия Ҳаво йўлларига қарашли самолёт қулагани тахмин қилинаётган Ҳинд Океани ҳудудида турли катталикдаги 300га яқин объектни аниқлагани айтилмоқда.

Сувда оқиб юрган объектларнинг катталиги 16 метргача бориши мумкин. Тайланд расмийларига кўра, бу объектлар ўтган якшанба куни Францияга қарашли сунъий йўлдошдан шубҳали объектлар кўринган жойдан 200 километрча узоқликда жойлашган.

Ҳозирча сателлитдан кўринган нарсалар Малайзия Ҳаво йўллари самолётига тегишлими, йўқим номаълум қолмоқда. МН370 рейси бўйича Куала Лумпурдан Пекинга учаётган самолёт 8 март куни бортида 239 йўловчи билан радарлардан йўқолган эди.
XS
SM
MD
LG