Линклар

АҚШ Давлат котиби Фаластин ва Исроилни муросага келтиришга уринмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри бош берк кўчага кириб қолган Яқин Шарқ тинчлик музокараларини қайта жонлантириш мақсадида Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Керри Римга қилган сафарини тўхтатиб, фавқулодда Иорданияга учиб борди ва пойтахт Амманда Аббос билан тўрт соат давомида музокара қилди. АҚШ расмийлари сўзлашувлар “конструктив” бўлганини айтмоқда.

Керри яқин кунлар ичида яна Аббос ҳамда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу билан учрашишни режалаштирган.

Тинчлик музокараларини қайта бошлашга доир ўтган йилнинг июлида имзоланган келишувга кўра, Фаластин ва Исроил етакчилари 30 апрелгача муросага эришишлари керак.

Керри иккала томонни бу муҳлатни узайтиришга кўндиришга уринмоқда. Лекин фаластинликлар, Исроил аввал келишилганидек, 29 мартга қадар қамоқлардан бир гуруҳ фаластинликларни озод қилмаса, музокараларни давом эттиришдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG