Линклар

logo-print

БМТ Бош ассамблеяси Россиянинг Қримни аннексия қилганини қоралади


USA, Hall is also the venue of the UN General Assembly

USA, Hall is also the venue of the UN General Assembly

БМТ Бош Ассамблеяси Қримнинг аннексия қилинишини ҳақиқий эмас деб эълон қилган “Украинанинг ҳудудий яҳлитлиги” тўғрисидаги резолюция бўйича овоз берди. Россиянинг Қримни аннексия қилганини қоралаган резолюцини 100 мамлакат қўллаб-қувватлади, 11 мамлакат унга қарши овоз берди ва 58 мамлакат бетараф қолди.

Россиянинг Украина ҳудуди ҳисобланган Қрим яриморолини аннексия қилгани қораланган резолюция ўтган ҳафта БМТ Хавфсизлик кенгашида ҳам овозга қўйилган эди. Лекин хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқига эга Россия унга қарши чиқди.
XS
SM
MD
LG