Линклар

"Ўзкимёсаноат” ширкати раҳбарининг ишдан олиниши сабаби маълум қилинди


“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик ширкати раиси Ҳамидулло Шерматовнинг ишдан олинишига “Жиззах” махсус индустриал зонасида пластмасса маҳсулотлари заводининг Наврўз байрамигача ишга туширилмагани сабаб бўлган.

Бу ҳақда Uzmetronom нашри хабар берди. Нашрнинг ёзишича, мазкур иншоот молиявий етишмовчилик сабаб ўз вақтида ишга туширилмаган. Бу эса “Ўзкимёсаноат”нинг 3 триллион сўмга тенг кредиторлик қарзи борлиги билан изоҳланмоқда.

Ҳамидилло Шерматовнинг ишдан олингани бир неча кун олдин маълум қилинган, аммо бундай қарорнинг сабаблари изоҳланмаган эди.

“Ўзкимёсаноат” таркибига 14 та саноат корхоналари ва 13 та ҳудудий дистрибьютор корхоналари киради.

Ширкатга Нормат Ибрагимов вақтинчалик раҳбар этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG