Линклар

logo-print
Германияда аэропорт ходимларининг иш ташлаши оқибатида Европа бўйлаб юзлаб авиарейслар қолдирилди.

Пайшанба куни тушгача биргина Франкфурт аэропортида 550 авиақатнов учмай қолди. “Люфтганза” авиаширкати авиақатновларнинг учдан бири амалга ошмай қолганини билдирди.

Бир кунлик иш ташлаш федерал ҳамда муниципал хизматчилар касаба уюшмаси келаси ҳафтада ҳукумат билан ўтказадиган музокралар арафасида ўтказилди.

Германияда 7 аэропортдан ташқари давлатга қарашли бир қатор бола боғчалари, касалхоналар ва кутубхоналар ишламади.

Иш ташлаганлар ойлик иш ҳақлари 100 еврога оширилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG