Линклар

logo-print

БМТ ҳисоботчиси Қозоғистонни қулликка қарши курашни фаоллаштиришга чақирди


БМТнинг қулликнинг замонавий шакллари юзасидан махсус ҳисоботчиси Гулнора Шагинян Қозоғистон ҳукуматини қулликка қарши курашни фаоллаштиришга чақирди.

Гулнора Шагинян Қозоғистон ҳукумати томонидан 2012 йилда қулликка қарши кураш юзасидан ташаббуслар самарадорлиги билан танишиш учун Остонага келган эди.

Пайшанба куни ўз сафари якунларини эълон қилган махсус ҳисоботчи Қозоғистон ҳукуматига қулликка қарши курашни кучайтирувчи янги қонунлар асосида ишловчи механизмлар ва давлат органларини тартибга солишни тавсия қилди.

БМТ ҳисоботчиси Қозоғистон меҳнат муҳожирларига ишга рухсатнома бериш жараёни енгиллаштирилганини, муҳожирларнинг фарзандларига мактабда ўқиш ҳуқуқи берилганини олқишлади.
XS
SM
MD
LG