Линклар

Украина Олий Радаси олдида пайшанба куни “Ўнг сектор” радикал миллатчилар ҳаракати аъзолари намойиш ўтказди.

Айрим хабарларда айтилишича, намойишчилар “Революция” деган ҳайқириқлар билан Рада биносидаги ойналарни синдирган. Бошқа хабарларда эса мингга яқин намойишчи “Трибунал” деган ҳайқириқлар билан Украина ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг истеъфосини талаб қилган.

“Ўнг сектор” фаоллари Арсен Аваковни радикал ташкилот лидерларидан бири Александр Музичконинг жисмонан йўқ қилинишида айбламоқда.

Музичко шу ҳафта бошларида полиция томонидан қўлга олиш жараёнида отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG