Линклар

Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко президентликка номзодни кўрсатишини тасдиқлади.

Пайшанба куни матбуот анжумани ўтказган Тимошенко 29 март куни “Батькившина” партиясидан расман ўзини президентликка номзод сифатида кўрсатишини илтимос қилишини айтди.

“Мен Украинани Россия агрессиясидан ҳимоя қилиб, Қримни қайтариб олишимга ишонаман”, деди Тимошенко.

Украинада муддатидан олдин президентлик сайловлари 25 майда ўтказилиши режалаштирилган. Номзодлар 4 апрелгача рўйхатга олинади.

2011 йилда Тимошенко Бош вазир лавозимида ишлаган пайтда ўз ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланиб 7 йилга қамалган эди. Собиқ президент Виктор Янукович ҳокимиятдан ағдарилгач, Тимошенко озод қилинган. Унинг тарафдорлари ва Европа Иттифоқи Тимошенконинг жиноий жавобгарликка тортилишини сиёсий мотивлар билан боғлаган эди.
XS
SM
MD
LG