Линклар

logo-print
Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси президент ваколатларининг бир қисмини Бош вазирга ўтказишни кўзда тутувчи қонунни қабул қилди.

Бу ҳақда хабар берган ЎзА миллий агентлиги президентнинг айнан қайси ваколатлари Бош вазирга ўтказилишини очиқламаган.

Мазкур қонунга кўра, Ўзбекистон конституциясининг 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати тарқатган маълумотга кўра, президентнинг айрим ваколатларини Бош вазирга ўтказиш ташаббуси президент Ислом Каримов томонидан депутатлар муҳокамасига қўйилган.
XS
SM
MD
LG