Линклар

logo-print
“Ўзбеккино” миллий агентлиги Тошкентнинг учта кинотеатрида намойиш қилинган Ҳолливуднинг “Нуҳ” фильми бўйича расмий баёнот эълон қилди.

Байнотга кўра, “Нуҳ” фильми “Ўзбеккино” рухсатисиз намойиш қилиб келинган.
“Шу кунгача тегишли лицензияга эга бўлган ҳеч бир юридик шахс "Ўзбеккино" Миллий агентлигига «Нуҳ» фильмини мамлакатимиз ҳудудларида намойиш этиш учун тавсия сўраб мурожаат қилмаган”, дейилади расмий баёнотда.

Uzbekkino.uz сайтида эълон қилинган баёнотга “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг Лицензиялаш, аудиовизуал маҳсулотларни эксперт баҳолаш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Рустам Шарипов сўзларидан иқтибос келтирилган.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги 126-қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, “импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларини эксперт баҳоси берилишини амалга ошириш, республика ҳудудида кино ва видеофильмларни кўрсатиш” ваколати “Ўзбеккино” Миллий агентлиги зиммасига юклатилган,- дейди Рустам Шарипов.
XS
SM
MD
LG