Линклар

OzodlikOnline: Ўзбекистондаги мобил алоқа сифати нега яхшиланмаяпти?


МТС синдирилганидан сўнг мобил алоқасиз қолган 10 миллиондан ошиқ ўзбекистонлик рақиб ширкатлар хизматига ўтишга мажбур қолди.

МТС синдирилганидан сўнг мобил алоқасиз қолган 10 миллиондан ошиқ ўзбекистонлик рақиб ширкатлар хизматига ўтишга мажбур қолди.

МТС ширкати синдирилганидан кейин хизмат сифати кескин ëмонлашиб кетган Ўзбекистондаги мобил алоқа ширкатлари¸ орадан икки йил ўтиб ҳам 20 миллиондан ошган мижозга рисоладагидай хизмат кўрсатишга муваффақ бўла олмаяпти. Хизмат сифати яхшиланмаëтган бир пайтда¸ нархлар ошиб бормоқда. Бунинг сабаблари ҳақидаги фикрларингиз билан 31 март куни Тошкент вақти билан 19:05 дан бошлаб жонли суҳбатда қатнашинг!

Расмий маълумотларга кўра¸ Ўзбекистон мобил алоқа бозорида 20 миллиондан ошиқ абонент рўйхатга олинган ва уларга айни кунларда UCell, Beeline, Perfectum Mobile ва UzMobile мобил алоқа операторлари хизмат кўрсатмоқда.

Ўзбек бозоридаги энг йирик операторга айланган Швециянинг TeliaSonera ширкати шўъбаси бўлган UCell ва Ҳолландиядаги Vimpelcom ширкатига қарашли Beelineнинг ҳар бири мижози¸ ширкатлар баëнотига кўра¸ 10 миллиондан ошган.

Бу эса¸ Ўзбекистон телеком бозорининг асосан ана шу икки Европа ширкати хизматига қарам эканини англатади.

Европа стандартлари таклиф қилиб¸ ўзбек бозорига кирган бу ширкатлар¸ аксар мижозларнинг Озодликка шикоят қилишича¸ ўз зиммасига олган бу иддаони уддалай олмаëтир.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди


Озодлик билан суҳбат давомида бу ширкат вакиллари мобил телефон ва интернет сифати билан боғлиқ муаммоларни қисман эътироф этиб¸ уларни бартараф этиш устида ишлаëтганини таъкидлаб келмоқда. Аммо МТС синдирилганидан бери кескин тушиб кетган мобил алоқа сифати ҳамон ўзига келай демаëтир.

Сизнингча¸ бунинг сабаблари нимада?

Европанинг қатор давлатлари¸ эндиликда¸ АҚШ ҳуқуқ тизимлари томонидан тергов қилинаëтган ўзбек мобил алоқа бозоридаги кенг кўламли коррупция ва алоқа хизматининг пастлиги ўртасидаги алоқадорликни қандай тушунасиз?

Ўзбекистон мобил алоқа бозорини назорат қилиб келгани тахмин этилаëтган Гулнора Каримованинг бу бозордаги асосий монополист бўлмай қолгани ширкатлар фаолиятига қандай таъсир қилди?

Ўзбекистон мобил алоқа бозорининг бугунги монополистлари кимлар?

МТСнинг қайтиши имконсиз бўлиб қолаëтган ҳозирги шароитда¸ унинг ўрнига UzMobileнинг кучайтирилиши мобил алоқа ва интернет сифатини яхшилашга хизмат қиладими?


Бу ва бошқа қатор саволларни Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба¸ 31 март куни Тошкент вақти билан 19:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қиламиз. OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат, Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!

OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг! OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг! OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG