Линклар

Янукович Украинанинг барча минтақаларини референдум ўтказишга чақирди


Украина ҳокимиятидан четлатилган Виктор Янукович мамлакатнинг барча минтақаларини референдум ўтказишга чақирди.

Бу ҳақда хабар қилган ИТАР-ТАСС агентлига кўра, Янукович муддатидан аввал ўтказилиши режалаштирилаётган президент сайлови ўрнига умуммиллий референдум ўтказиш лозимлигини айтган.

Януковичга кўра, фақат шу йўл орқали Украинада юзага келган сиёсий бўҳронни изга солиш ва мамлакат суверенитетини сақлаб қолиш мумкин.

26 февраль куни Украина Бош прокуратураси Януковични халқаро қидирувга берди.

Украинанинг янги ҳукумати маълумотига кўра, Янукович президентлиги даврида 70 миллиард доллар Украина молиявий тизимидан офшор ҳудудларга олиб чиқилган ва 37 миллиард долларлик қарз нималарга сарфлангани ноаниқ қолмоқда..
XS
SM
MD
LG