Линклар

Ўтган ҳафтада Наврўз нишонланди,Украинада "Ўнг сектор" намойшлар ўткизди, Афғонистонда президентликка номзодлар тарғибот ишларини бошлади... Хуллас дунёнинг ғилдираги ҳар бир жойда ўз тошу торозусига қараб айланиб турибди.

Афғонистонлик Пайғамбар Муҳаммад алайҳис саломнинг жияни Имом Алининг Мозори Шарифдаги мақбараси олдида кабутарларга дон сепмоқда. 28 март.

“Ўнг сектор” фаоллари ўз лидерларидан бири Музичконинг ўлимида Украина ички ишлар вазирини айблаб, Киевда Олий Рада биноси олдида митинг ўтказди. 27 март.


Афғонистонлик санъаткорлар Кобулда ўтган Наврўз тантанасида рақс тушмоқда, 27 март.

Петербург. Россия сбербанки олдидан кекса рус аёли ўтиб бормоқда, 27 март.

Грузия пойтахти Тбилисида ўтган митинг пайтида Россияга қарши намойишчи россияпараст намойишчининг қўлидан Россия байроғини тортиб олишга ҳаракат қилмоқда, 27 март.

Германиянинг Франкфурт шаҳрида одамлар фашистларнинг Кацбах концлагерида ўлдирилган 528 одам хотирасини ёдга олиб, арт лоиҳа доирасида пиёдалар йўлакчаларига ётиб олдилар, 24 март.


Белорус мухолифати фаоллари Минскда ўтган митингда Украина билан бирдам эканликларини изхор қилмоқдалар.


1998-99 йиллардаги Югославия уруши пайтида ўлдирилган этник албанларнинг 46 нафарининг жасади қайта дафн қилиниш учун қариндошлари томонидан олиб кетилмоқда.


Украина ва Россия чегарасида

Афғонистон президентлигига номзод Абдул Расул Сайёфнинг тарафдорлари Хиротдаги митингда унинг нутқини тингламоқдалар.
XS
SM
MD
LG