Линклар

АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон суҳбатида Қўшма Штатлар Украина бўхронини дипломатик йўл билан ҳал этиш ниятида эканини таъкидлади.

Оқ уй расмийларига кўра, Путин Украина бўхронининг дипломатик ечими бўйича Қўшма Штатлар таклифини мухокама этиш учун жума куни АҚШ президентига қўнғироқ қилган.

Телефон суҳбати чоғида Обама Путиндан Россия ўз қўшинини Украина чегарасидан олиши ва Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бошқа дахл қилмаслиги кераклигини айтган.

Шунингдек, Оқ уй раҳбари Украина бўхронини дипломатик ҳал этиш бўйича АҚШ таклифи бўйича Россия томонидан аниқ жавоб кутаётганини ҳам таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG