Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:00

Обама Путиндан қўшинини Украина чегарасидан олишни талаб қилди


АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон суҳбатида Қўшма Штатлар Украина бўхронини дипломатик йўл билан ҳал этиш ниятида эканини таъкидлаган.

Оқ уй расмийларига кўра, Путин Украина бўхронининг дипломатик ечими бўйича Қўшма Штатлар таклифини мухокама этиш учун жума куни АҚШ президентига қўнғироқ қилган.

Телефон суҳбати чоғида Обама масалани дипломатик йўл билан ечиш учун Путиндан Россия ўз қўшинини Украина чегарасидан олиши ва Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бошқа дахл қилмаслиги лозимлигини таъкидлаган.

Ғарб разведка ҳизматларидаги манбаалар Россия ўз қўшинини Украина чегарасига сафарбар этаётгани ҳақда билдирган.

Рейтер агентлигининг АҚШ разведкасига таяниб хабар беришича, Украина чегарасида ҳозир 40 минг аскарлик Россия қўшини тўпланиб турибди.

Шунингдек, Оқ уй раҳбари Украина бўхронини дипломатик ҳал этиш бўйича АҚШ таклифи бўйича Россия томонидан аниқ жавоб кутаётганини ҳам таъкидлаган.

Украина ҳамда Европа Иттифоқи раҳбарияти билан биргаликда тайёрлаган ушбу таклифни АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўтган ҳафтада Ҳаагада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга топширган эди.

Телефон суҳбати чоғида президентлар икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Керри ва Лавров биргаликда яна учрашиб бу маслани муҳокама қилиши лозимлигига келишдилар.

Ўз навбатида Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасбига Украинада “эктремистлар куюшкондан чиқиб кетгани, тинч аҳоли, ҳукумат тузилмалари, ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига ҳамлалар қилаётгани ва бу ҳаракати учун уларни ҳеч ким жазоламаётгани”ни айтган.

Бу юзадан Кремл раҳбари Украинада вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро ҳамжамият қилиши керак бўлган таклифларни илгари сурган.
XS
SM
MD
LG