Линклар

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида юк поезди темир йўлни кесиб ўтаётган енгил машинани уриб юбориши оқибатида беш киши ҳалок бўлди.

Ҳодиса 28 март куни эрталаб Тўрткўл туманининг Намуна қишлоғи ҳудудида рўй берди. Воқеа гувоҳларининг айтишларича, ичида олти одам бўлган Ford русумли машина поезддан олдин ўтаман, деб темир йўлни кесиб ўтишга уринган, лекин улгурмаган.

Поезд тагида қолиб кетган машина ичидаги олти кишидан беш нафари ҳалок бўлди. Бир нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими ходимларига кўра, ҳалокат автомобил ҳайдовчисининг хатоси туфайли содир бўлган.

Ҳалокат пайти поездга шикаст етмади. Икки соатлик текширувдан сўнг поезд яна йўлида ҳаракатланишда давом этган.
XS
SM
MD
LG