Линклар

Қримлик татарлар Россия аннексия қилган ярим оролнинг Боғчасарой мавзесида фавқулодда қурултойга тўпланди.

Қрим татарлари мажлиси раиси Рефат Чубаровга кўра, йиғинда қрим татар халқи миллий автономиясини тузиш жараёни мухокама этилади.

Қурултой делегатлари Қрим статусини белгилаш бўйича референдум ўтказиш қарорини қабул қилиши кутиляпти.

16 март куни Қримни Украина таркибидан чиқариб¸ уни Россия таркибига қўшиш юзасидан ўтказилган референдумни қрим татарлари бойкот қилган эди.

Ўтган ой Украинада Виктор Янукович ҳукумати ағдарилганидан сўнг, Россия Қримни аннексия қилди. Бугундан Қрим Москва вақтига ўтади.
XS
SM
MD
LG